7 ёшли Ҳусанжонга Президент дастхати туширилган биргаликдаги сурати топширилди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2021 йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига қилган ташрифи чоғида Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалласида яшовчи Азиза Алиқулованинг 7 ёшли ўғли Ҳусанжон Атхамов ва қизи Фотима Атхамова билан суҳбатлашиб, биргаликда эсдалик учун суратга тушган эди.
Наврўз байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов ушбу оила хонадонида меҳмон бўлди. Шундай шодиёна кунда уларни баҳор айёми билан табриклаб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Вилоят ҳокими Президент номидан оилага мебель, Ҳусанжонга эса Президент Шавкат Мирзиёев дастхати туширилган биргаликдаги фотопортретини тақдим этди. Шунингдек, болаларга компьютер жамланмаси ва спорт анжомлари ҳам совға қилинди.
Бундай юксак эътибордан Атхамовлар оиласи, айниқса, Ҳусанжон жуда хурсанд бўлди.
Бундан ташқари, Ифтихор маҳалласида яшовчи ёшларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter