Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 май. Хубилайхон, императорнинг сўнгги куни, «Chanel No. 5», Матёқуб Қўшжонов таваллудига 100 йил ва бошқа воқеалар

5 май. Хубилайхон, императорнинг сўнгги куни, «Chanel No. 5», Матёқуб Қўшжонов таваллудига 100 йил ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари учун кураш куни.
  • Халқаро доялар куни.
  • Озодлик куни (Нидерландия, Дания, Эфиопия).
  • Зўравонлик ва ирқчиликка қарши кураш куни (Австрия).
  • Пуэбла жанги куни (Мексика).
  • Матбуот куни (Беларусь).
  • Кексалар куни (Палау).
  • Болалар куни (Жанубий Корея, Япония).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1260 йил— Хубилайхон мўғуллар империясининг ҳоқони деб эълон қилинди.
  • 1762 йил — Петербург тинчлик шартномаси имзоланди. Россия ва Пруссия ўртасидаги етти йиллик уруш ниҳоясига етди.
  • 1788 йил — испан денгизчиси Эстебан Хосе Мартинес Мартинес Ванкувер(ҳозир Канадага қарашли)ни Испания мулки деб эълон қилди.
  • 1789 йил — қирол Людовик XVI 1614 йилдан бери биринчи марта Генерал штатларни йиғди. Йиғилиш давомида муроса кўчаси танланмагани оқибатида Буюк француз инқилоби бошланиб кетди.
  • 1816 йил — ҳерцог Карл Август Саксен-Веймар-Эйзенах биринчи немис конституциясини тақдим этди.
  • 1821 йил — Наполеон Бонапарт Муқаддас Елена оролида вафот этди.
  • 1836 йил — Бельгияда континентал Европадаги биринчи темирйўл қурилди. Темир излар Мехелен ва Брюсселни боғлаган.
  • 1862 йил — Франциянинг Мексикага мустамлакачилик юриши давомидаги Пуэбла яқинидаги жангда мексикаликлар армияси французларни тор-мор қилди. Бу ғалаба шарафига ҳар йили 5 май мамлакатда байрам қилинади.
  • 1873 йил — Дания ва Швеция ўртасида Скандинавия валюта иттифоқи тузилди.
  • 1891 йил — Нью-Йоркда «Music Hall» концерт зали очилди. Очилиш маросимидаги концертга Пётр Чайковский дирижёрлик қилган.
  • 1912 йил — Стокҳолмда V Олимпия ўйинлари очилди. Кейин анъанага айланган тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларига айнан Швецияда асос солинган.
  • 1921 йил — Францияда «Chanel No. 5» атири тақдим этилди.
  • 1936 йил — Пиетро Бадолио қўмондонлигидаги Италия армияси Эфиопия пойтахти Аддис-Абебани ишғол қилди.
  • 1942 йил — Иккинчи жаҳон уруши: иттифоқчиларнинг Мадагаскарга ҳарбий ҳужуми бошланди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Ҳолландиядаги немис қўшинлари таслим бўлди.
  • 1949 йил — Европа кенгаши низоми Лондонда Бельгия, Дания, Франция, Буюк Британия, Ирландия, Италия, Люксембург, Нидерландия, Норвегия ва Швеция томонидан тасдиқланди (кейинчалик кенгашга Греция, Исландия ва Туркия кирган). Кенгаш марказий муассасалари йиғиладиган жой сифатида Страсбург танланди. Кенгашнинг марказий муассасалари — Консультатив ассамблея, Вазирлар қўмитаси ва Европа инсон ҳуқуқлари бўйича суди. Европа куни сифатида нишонланади.
  • 1951 йил — Буюк Британияда ўйинлар учун махсус чиқарилган биринчи компьютер намойиш қилинди.
  • 1954 йил — Парагвайда ҳарбий тўнтариш натижасида Алфредо Стресснер ҳукумат тепасига келди.
  • 1956 йил — Токиода дзюдо бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди.
  • 1972 йил — Палермо (Сицилия) яқинида «DC-8» самлёти ҳалокатга учради; 115 киши ҳалок бўлди.
  • 1988 йил — Жомолунгма чўққисидан биринчи телетрансляция амалга оширилди.
  • 1999 йил — Буюк Британия тарихида биринчи марта Шотландия парламенти сайловлари бўлиб ўтди.
  • 2000 йил — «I love you» вирусидан биргина Шимолий Американинг ўзи бир миллиард доллар зарар кўрди.

Таваллуд кунлари

  • 1811 йил — Жон Дрейпер, америкалик кимёгар, биринчи бўлиб Ойнинг фотосуратини тайёрлаган.
  • 1846 йил — Ҳенрик Сенкевич, поляк ёзувчиси, Нобел совриндори.
  • 1911 йил — Қудрат Хўжаев, Ўзбекистон халқ артисти.
  • 1916 йил — Мутал Бурҳонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мадҳияси мусиқасини басталаган.
  • 1918 йил — Матёқуб Қўшжонов, ўзбек адабиётшуноси ва мунаққиди.
  • 1929 йил — Ибройим Юсупов, Ўзбекистон халқ шоири.
  • 1951 йил — Икром Отамурод, ўзбек шоири.
  • 1980 йил — Йосси Бенаюн, исроиллик футболчи.
  • 1988 йил — Адел, инглиз хонандаси.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг