28 апрель. Порохли ғалаба, «Кон-Тики» экспедицияси, Муҳаммад Али, биринчи космик сайёҳ ва бошқа воқеалар
![28 апрель. Порохли ғалаба, «Кон-Тики» экспедицияси, Муҳаммад Али, биринчи космик сайёҳ ва бошқа воқеалар](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3135250512.jpg)
Байрам ва муҳим саналар
- Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни.
Воқеа-ҳодисалар
- 1503 йил — Чериниола (Италия) бўсағасидаги жанг. Порохли ўт очиш қуроли ёрдамида қозонилган тарихдаги биринчи ғалаба. Испан армияси французлар устидан зафар қучди.
- 1784 йил — ихтирочилар Б.Лонуа ва Ж.Бенвеню Францияда расман тан олинган биринчи ҳаракатланувчи вертолёт моделини тақдим этишди.
- 1788 йил — Мэриленд АҚШнинг 7-штатига айланди.
- 1847 йил — Лондондерридан Квебек йўлига чиққан Британиянинг «Exmouth» елканли кемаси ҳалокатга учради; 248 киши қурбон бўлди.
- 1852 йил — Иван Тургенев «Московские ведомости»да Николай Гогол ҳақида чиққан некролог-мақоласи учун қамоққа олинди.
- 1879 йил — Болгария конституцияси қабул қилинди.
- 1906 йил —Милан(Италия)да Жаҳон кўргазмаси бошланди.
- 1908 йил — Жаҳон эсперанто ассоциацияси (UEA) ташкил топди.
- 1914 йил — АҚШда ҳаво кондиционери яратилди.
- 1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: Қизил армия Рейхстагга ҳужум бошлади.
- 1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: америкаликлар Аугсбургни жангсиз эгаллади.
- 1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: италян диктатори Бенито Муссолини қатл этилди.
- 1947 йил — Тур Хейердал беш нафар шериги билан Кон-Тики солида Жанубий Американинг ғарбий қирғоқларидан Таити томон сузиб кетди.
- 1967 йил — америкалик боксчи Кассиус Клей (бўлажак Муҳаммад Али) АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
- 1968 йил — Леонид Гайдайнинг «Бриллиант қўл» комедияси экранларга чиқди.
- 2001 йил — биринчи космик сайёҳ — америкалик Деннис Титонинг парвози.
Таваллуд кунлари
- 1442 йил — Эдуард IV, Англия қироли.
- 1758 йил — Жеймс Монро, АҚШнинг 5-президенти.
- 1908 йил — Оскар Шиндлер, немис тадбиркори, Иккинчи жаҳон урши йилларида мингдан ортиқ яҳудийнинг ҳаётини сақлаб қолган.
- 1916 йил — Ферруччо Ламборжини, италян автомобилсози, туркум спорт машиналари асосчиси.
- 1924 йил — Донатас Банионис, литвалик актёр, режиссёр.
- 1974 йил — Пенелопа Крус, испан актрисаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter