Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йилги давлат бюджети: нотурар ва турар жойлар ижараси минимал ставкалари сақлаб қолинди

2018 йилги давлат бюджети: нотурар ва турар жойлар ижараси минимал ставкалари сақлаб қолинди

Иллюстратив сурат

Фото: «The Huffington Post UK»

2018 йилда нотураржой ва тураржойларни жисмоний шахсларга ижарага беришнинг ижара тўлови таянч миқдорларини сақланиб қолди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган. Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган.

Қарор билан ижара тўлови таянч миқдорлари белгилаб берилган. Унга кўра 2018 йилда нотурар жойлар ижараси бир ойлик минимал ставкаси 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 9 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсинувидаги шаҳарларда 6 минг сўм ҳамда бошқа аҳоли пунктларида 3 минг сўмдир.

Турар жойлар ижараси учун бир ойлик минимал аренда ставкаси 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 4,5 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсинувидаги шаҳарларда 3 минг сўм ҳамда бошқа аҳоли пунктларида 1,5 минг сўмни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг