Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йил Сирдарёда меҳнат муҳофазаси муаммоси туфайли 11 киши вафот этди

2018 йил Сирдарёда меҳнат муҳофазаси муаммоси туфайли 11 киши вафот этди

Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Ўтган 2018 йил давомида Сирдарё вилоятидаги баъзи корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасига риоя қилинмаётганлиги ва ходимлар учун етарли шароитлар яратилмаганлиги натижасида 45 та ҳолат бўйича ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса рўй берди. 3 та гуруҳий, 31 та оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар натижасида 11 нафар киши вафот этди, 42 ишчи оғир, 25 нафар ходим енгил тан жароҳати олган.

Гулистон шаҳрида «Меҳнат муҳофазасига риоя қилиш ва ходимлар учун етарли шарт-шароит яратиш» масалаларига бағишланган кўргазмали-семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Сирдарё вилояти ҳокимлиги, бандлик бош бошқармаси, ягона буюртмачи инжиниринг компанияси, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Иштирокчилар вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муносабатлари тартиби, ишчи-ходимлар учун қулай ва хавфсиз иш шароити яратиш, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама этди. 

Ягона давлат меҳнат инспекцияси ходимларининг асосий вазифалари — фуқароларнинг муносиб меҳнат шароитларига доир хуқуқларини ва унинг хуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалага оширишдан, манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда мажбурий меҳнат, шу жумладан, болалар меҳнатидан фойдаланиш мониторингини ташкил этиш ва уларнинг ҳар қандай ноқонуний шаклларидан фойдаланишга барҳам бериш, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар билан меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш ва уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Дарҳақиқат, ўтган давр мобайнида ушбу инспекция томонидан ҳудудларда қатор тадбирлар, семинарлар ва учрашувлар ташкил этилиб, қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан иш берувчиларга атрофлича тушинчалар берилди. Корхона ва ташкилотларда ўтган йил давомида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ис гази, ёнғин хавфсизликлари бўйича ҳам 2 мингга яқин назорат тадбири ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

А.Қаюмов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг