11 январ – Халқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар куни (видео)
Бугун Халқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар куни нишонланмоқда. Сана 1997 йилда Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди ташаббуси билан ташкил этилган.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (METH) бутун дунёда биологик хилма-хилликни сақлашнинг муҳим марказлари ҳисобланади. Қўриқхоналар ва миллий боғлар ходимларининг вазифаси ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини браконерлардан ҳимоя қилишдир.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 6,321 миллион гектарни (мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини) ташкил этади. Муҳофаза ҳудудлари тизимига қуйидагилар киради: 7 та давлат қўриқхонаси, 1 та миллий боғ, 12 та табиий боғ, 11 та давлат табиат ёдгорлиги, 12 та қўриқхона, 2 та биосфера резервати ва 1 та ихтисослаштирилган питомник – «Жайрон» экомаркази.
Бу ҳудудларда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 102 турдаги умуртқали ҳайвонлар ва 280 турдаги ўсимликлар рўйхатга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter