Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 ноябрь дам олиш куни этиб белгиланиши мумкин

11 ноябрь дам олиш куни этиб белгиланиши мумкин

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига кўра, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам кунлари қаторига қўшиш белгиланмоқда.

Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасидаги фракцияларда муҳокама қилинмоқда. Ўзгариш амалга ошса, байрам кунлари 10 тага етади.

Ҳозирда юртимизда 9 та ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд:

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Конституция куни;
  • Рамазон ҳайитининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайитининг биринчи куни.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг