11 май. «Олмос сутра», молиявий инқироз, мустақил Баҳрайн, компьютерга енгилган Каспаров ва бошқа воқеалар
Байрам ва муҳим саналар
- Конституция куни (Лаос).
- Биринчи эгат олиш байрами (Таиланд).
Воқеа-ҳодисалар
- 868 йил — хитойлик монах Ван Цзе «Олмос сутра»ни тайёрлади. Бу бизгача етиб келган санаси аниқ кўрсатилган ёзма ҳужжатларнинг энг қадимийсидир.
- 1709 йил — Пфалц немислари оммавий равишда Шимолий Америкага кўчиб кетишни бошлади.
- 1858 йил — Миннесота 32-штат сифатида АҚШ таркибига кирди.
- 1867 йил — Лондон конференциясида Европа етакчи мамлакатлари Люксембург герцоглиги мустақиллигини кафолатлашди.
- 1920 йил — Оксфорд университети эшиклари аёллар таълим олиши учун очилди.
- 1927 йил — Америка киносанъат академияси ташкил этилди.
- 1928 йил — Нью-Йоркда дунёда биринчи бўлиб мунтазам телетрансляциялар йўлга қўйилди.
- 1931 йил — Марказий Европада молиявий инқироз бошланди.
- 1939 йил — Халхин-Гол низоси бошланди.
- 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: фашистлар авиаҳужумлари оқибатида Лондоннинг бош концерт зали — «Куинс-ҳолл» бутунлай вайрон қилинди.
- 1944 йил — Қрим татарларини депортация қилиш ҳақида қарор чиқди.
- 1949 йил — Исроил БМТга аъзо бўлди.
- 1949 йил — Сиам қироллигига Таиланд номи берилди.
- 1949 йил — Нью-Йоркда биринчи «Полароид» фотоаппаратлари сотувга чиқди.
- 1961 йил — «Ка-25» вертолёти биринчи парвозини амалга оширди.
- 1967 йил — Буюк Британия, Дания ва Ирландия Европа иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишини расман маълум қилди.
- 1970 йил — БМТ Хавфсизлик кенгаши Баҳрайн оролига мустақиллик бериш тўғрисида қарор чиқарди.
- 1996 йил — Жомолунгма чўққисига кўтарилаётган 8 нафар альпинист ҳалок бўлди.
- 1997 йил — шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров IBM «Deep Blue» компьютерига енгилди.
- 2000 йил — Ҳиндистонда мамлакатнинг миллиардинчи фуқароси — Аста Арора туғилди.
Таваллуд кунлари
- 1720 йил — Карл Фридрих Иероним фон Мюнхгаузен, немис барони, унинг ҳикоялари асосида машҳур асар — «Барон Мюнхгаузеннинг саргузаштлари» пайдо бўлган.
- 1854 йил — Отмар Мергенталер, америкалик асли келиб чиқиши немис ихтирочи, линотипни ихтиро қилган.
- 1904 йил — Салвадор Дали, испан рассоми.
- 1930 йил — Эдсгер Дейкстра, ҳолланд математик-дастурчиси, тизимли дастурлаш асосчиларидан бири.
- 1974 йил — Бенуа Мажимел, француз актёри.
- 1984 йил — Андрес Иньеста, испаниялик футболчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter