Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июлдан бошлаб никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун бож бекор қилинади

1 июлдан бошлаб никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун бож бекор қилинади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарор матни ЎзАда келтирилган.

Қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 июлидан никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаганлик, судлар томонидан оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилиши бекор қилинсин.

ФҲДЁ органларини, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг