Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1− 5 ноябрь кунлари аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади

1− 5 ноябрь кунлари аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда синов тариқасида 1−5 ноябрь кунлари аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади. Унда census.stat.uz сайти орқали мамлакатимиз ичида ва хорижда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон аҳолисини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари олдидан жорий йилнинг 1-5 ноябрь кунлари интернет орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган.

Онлайн тадбирда census.stat.uz ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг