Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги барча филиаллари тушлик пайти ҳам ишлайди

Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги барча филиаллари тушлик пайти ҳам ишлайди

Фото: «Xabar.uz»

Акциядорлик тижорат Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги мавжуд 11 та филиалида тушликсиз ишлаш тартиби жорий этилди. Мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, аҳолининг тушлик пайтидаги вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида ушбу янгиликка қўл урилди.  

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир қишлоқда, аҳоли яшайдиган жойда, ҳар бир хўжалик ҳудудида банк инфратузилмасини яратиш, республикада яшовчи ҳар бир киши банк хизматлари тизимидан фойдаланишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига етказган ҳолда аҳолига кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиш Халқ банкининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Айни пайтда банк томонидан қолган филиалларда ҳам ушбу хизматни босқичма-босқич жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.  

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг