Халқ банки «Visa» карталарини бепул очиш имконини тақдим этди
Халқ банки жисмоний шахслар учун «VISA» халқаро тўлов карталарини очиш 2018 йил охирига қадар бепул амалга оширилишини маълум қилди.
Халқ банки барча филиалларида ўзининг пластик карточкаларига эга мижозларига VISA халқаро тўлов карточкаларига чет эл валютасини «Халқ мобайл» мобил иловаси ёрдамида онлайн режимда конверсия қилиш имкониятини яратди.
Бунда, Халқ банкида очилган «VISA» халқаро тўлов карточкаси орқали интернет тизимига уланиб, дунёнинг исталган интернет дўконлари орқали харидларни амалга ошириш, меҳмонхона ва авиачипталарни брон қилиш операциясини амалга ошириш мумкин.
Хорижий валюта сотиб олиш учун банкка бориб, вақт сарфлашга ҳожат йўқ, «Халқ мобайл» дастури орқали исталган вақтда конверсия амалиётини бажариш мумкин.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Халқ банкининг барча филиалларига мурожаат қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун (+998 71) 200-00-55, 120-17-70. 120-17-72 рақамларига қўнғироқ қилиш ёки Халқ банкининг расмий сайти www.xb.uzга кириш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter