Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки Тошкентда яна иккита банкоматни ишга туширди

Халқ банки Тошкентда яна иккита банкоматни ишга туширди

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Ҳозирда Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги филиалларида миллий ва хорижий валюталарни нақд кўринишда ечиш имкониятини берувчи 18 та банкомат ўрнатилган. Эътиборлиси, ушбу банкоматларнинг 7 таси 24/7 режимида, яъни куну тун мижозларга хизмат курсатиб келмокда.

Бугун банкнинг Учтепа филиалида яна 2 та замонавий «24/7 электрон офис»лар қуриб, фойдаланишга топширилди. Уларнинг бири филиал маъмурий биноси қошида, иккинчиси эса Ўрикзор бозори ҳудудида ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ банки матбуот хизмати хабар берди.

Энди ушбу электрон офислар ёрдамида фуқароларимиз  коммунал тўловлар, кредитларни сўндириш, картадан-картага ўтказмалар қилиш, пластик картадаги маблағларни чекловларсиз нақдлаштириш каби 30дан ортиқ турли хизматларилан ҳафтасига етти кун, кечаю кундуз фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун айтиш лозимки, Халқ банки Тошкент шаҳар филиали томонидан жорий йил давомида яна 6 та шундай кечаю кундуз ишлайдиган электрон офисларни ташкил этиш режалаштирилган.  

Эътиборлиси, ушбу офисларини асосан аҳоли гавжум, банк филиаллари йўқ жойларга ўрнатиш режалаштирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг