Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Wildberries ҳамкорлар учун бепул курсларга эга тадбиркорлик марказининг техник ишга туширилишини амалга оширди

Wildberries ҳамкорлар учун бепул курсларга эга тадбиркорлик марказининг техник ишга туширилишини амалга оширди

Марказ фаолияти доирасида Wildberries маркетплейси самарали савдолар бўйича амалий билимлар билан ўртоқлашади.

Wildberries Ўзбекистон бозорида 2022 йилдан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йилнинг ўзидаёқ экспорт ҳажми 387 миллион АҚШ долларидан ошди ва фаол буюртмалар сони ҳар ой ўртача 30%га ошди. Жорий йилда Ўзбекистон тадбиркорларига савдо ҳажмини кенгайтириш, жумладан, маҳаллий брендларни халқаро бозорларга чиқаришда амалий ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилади.

2023 йил рақамларда: 2000 дан ортиқ ўзбек маҳсулотлари сотувчиси, республика бўйлаб 100 дан ортиқ буюртмаларни топшириш пунктлари.

Маркетплейс жамоаси ҳамкорлар тармоғини кенгайтиради, буюртмаларни тарқатиш пунктлари сонини кўпайтиради ва янги сотувчиларни жалб қилади. Бунга Wildberries тадбиркорлик маркази ёрдам беради, у ерда мутахассислар амалий билимлари билан мутлақо бепул ўртоқлашади. Жамоа аллақачон техник ишга туширишни амалга оширди.

11 март кунидан бошлаб Wildberries янги буюртмаларни топшириш пунктиларини очиш учун субсидиялар беришни бошлади. Қўллаб-қувватлаш тизими 28,3 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловни ўз ичига олади.

Марказ семинарлари Wildberries сотувчиси бўлишни режалаштирган ва маркетплейс билан ишлаш воситаларини — шахсий кабинет, ҳужжатларни расмийлаштириш, товарларни жўнатиш, ишга туширишни ўзлаштирмоқчи бўлганлар учун мос келади. Буюртмаларни тарқатиш пунктларини очишни режалаштираётган тадбиркорлар учун ҳам дастур тайёрланди. Тадбирлар рус ва ўзбек тилларида бевосита ўтказилади.

— Бизнинг режаларимиз Ўзбекистонда 15 минг нафаргача тадбиркорни жалб қилишдир. Лойиҳанинг ўзига хос жиҳати шундаки, бизга анчадан бери сояда бўлган тадбиркорлар келишади ва биз уларга қонуний тартибда ишлаш ва сотувлар самарадорлигини оширишга ёрдам берамиз. Биз амалда тадбиркорга тўлақонли ишлаш учун бозорга тез ва тўғри кириш имкониятини берамиз, — деди Wildberries компаниясининг ҳокимият органлари билан ҳамкорлик бўйича директори Сардор Қодиров FinTech & Retail CA билан суҳбатда.

Бугунги кунда харидорлар қизиқарли маҳсулотларга эга янги дўконларни афзал кўришади. Улар брендни намоён қилиниши ва маҳсулот сифатига эътибор беришади. Шундай қилиб, Wildberries ривожлантириш курси ҳам ўзбек брендларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Wildberries жамоасининг вазифаси халқаро даражага чиқишга тайёр фаол сотувчиларни топишдир. Эслатиб ўтамиз, маркетплейс еттита давлатда – Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Россияда ўз фаолиятини юритади.

Машғулотлар PRO Wildberries офисида, қуйидаги манзилда бўлиб ўтади:

  • Тошкент ш., Зулфияхоним, 12.

Тренингга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали кўрсатилган шаклни тўлдиришингиз керак:

Кейинчалик, Wildberries ходимлари машғулотлар учун қулай вақтни аниқлаш учун сиз билан боғланишади.

Wildberries Ўзбекистон ижтимоий саҳифалари. Обуна бўлинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг