Вазирлик AИ-92 бензиннинг қимматлашуви бўйича изоҳ берди
2023 йил 1 майдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» AЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида AИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, «UNG Petro» МCҲЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда еълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дейилади хабарда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кўрилаётган чоралар натижасида AИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter