Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учқудуқда дунёда ягона саналган мажмуа ишга тушди

Учқудуқда дунёда ягона саналган мажмуа ишга тушди

Ўзбекистон президенти томонидан белгилаб берилган Навоий кон-металлургия комбинатини 2026 йилгача ривожлантириш дастури доирасида «Кўкпатас» ва «Довгизтов» конларининг ишлаши қийин бўлган рудаларидан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш» лойиҳаси белгилаб берилган - бу энг йирик инвестицион лойиҳалардан бири ҳисобланарди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун заводда сорбциялаш жараёни чиқиндиларини юқори самарали куйдириш бўйича янги мажмуа фойдаланишга топширилди. 

114 млн долларга баҳоланаётган мазкур мажмуа ўзининг илғор муҳандислик-техник ечимлари, технологик жиҳозланиш даражаси билан дунёда ягонадир. Навоий Кон металлургия комбинати муҳандислари, «Узгеорангметлити» институти олимларининг олиб борган илмий-тадқиқотларидан кенг фойдаланилган ҳолда ҳамкор – дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланган Германиянинг «Инжиниринг Доберсек» фирмаси билан биргаликда мазкур ноёб корхона бунёд этилди.

Мажмуага Италиянинг «Тенова», Австриянинг «Семтек», Германиянинг «Айрих» ва «Инжиниринг Доберсек» сингари дунёнинг йирик компанияларида ишлаб чиқарилган юқори самарали, автоматлашган асбоб-ускуналари ўрнатилганлиги унинг барқарор ишлашини таъминлайди.

Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида Сорбциялаш жараёни чиқиндиларини юқори самарали куйдириш мажмуаси ишга туширилиши билан 3-гидрометаллургия заводига келтирилаётган хом ашёдан фойдаланиш самарадорлигини 8 фоизгача, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 11 фоизга оширишдан ташқари, 150 та янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг