Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркистон мамлакатлари газини Хитойнинг 500 миллион аҳолиси ишлатмоқда

Туркистон мамлакатлари газини Хитойнинг 500 миллион аҳолиси ишлатмоқда

Фото: «Ritmeurasia.org»

«REGNUM» ёзишича, «Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Хитой» газ қувури ишга туширилганига 10 йил тўлди ва шу даврда ХХРга қарийб 300 млрд. куб метр табиий газ етказиб берилган.

Мана шунча газнинг 80 фоизини Туркманистондаги газ конлари таъминлаган.

Хабарга кўра, Туркистон мамлакатларидан етказилаётган табиий газ Хитойнинг 22 та провинцияси ва мухтор туманларида яшовчи 500 миллиондан ортиқ аҳоли эҳтиёжларига ишлатилмоқда.

Фото: «Mirperemen.net»

Туркманистон яқин йиллар ичида Хитойга газ экспортини йилига 65 млрд. кубометрга етказмоқчи. Бунга Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали ўтувчи D газ қувури битганидан сўнг эришилади ва туркманларнинг ХХРга етказаётган гази йилига яна 30 млрд. куб метрга ошади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг