Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўртта тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинди

Тўртта тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинди

Фото: Xabar.uz

«Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан 4 та тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинди.

Улар қуйидагилар:
— «OZINTERPAY» МЧЖ;
—«Interpay Sys» МЧЖ;
—«WOOPPAY UZ» МЧЖ;
— «VENKON GROUP» МЧЖ;

Қайд этилишича, бунга сабаб тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги бўлган. МЧЖлар тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг