Сурхондарёда янги кичик ГЭС ишга туширилди
Сурхондарё вилоятида 20 ноябр куни «Зарчоб-2» кичик гидроэлектростанцияси ишга туширилди. Ушбу иншоот лойиҳавий қувватига кўра 38,2 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Қурилиш жараёнларида гидротурбинанинг спиралсимон камера қисмини йиғиш ишлари, босимли ҳовуз, босимли сув қувурини қуриш ва бошқа бир қатор қурилиш ишлари изчиллик билан олиб борилди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу ресурс табиий ва қайта тикланувчан ҳисобланиб, ГЭС томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказилмаган. Мазкур лойиҳани ишга туширилиши натижасида
Сурхондарё вилоятининг электр энергияга бўлган талабининг муайян қисмини, саноат ва иқтисодиёт корхоналарини таъминлаш имкони вужудга келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter