S&P халқаро рейтинг агентлигининг юқори баҳоси жаҳон цемент бозорида ўзбек хусусий компаниясига катта устунлик беради
Standard & Poor’s — халқаро, миллий ва корпоратив молиявий бозорларни таҳлил қилиш бўйича етакчи ҳисобланган учта халқаро рейтинг агентлигининг бири ҳисобланади. S&P кредит рейтинги, қарздорлик мажбуриятлари асосида ўз таҳлилларини олиб боради ва компаниялар, мамлакатлар учун обрўли ҳамда ишончли ҳисобланади. Улар баҳо бераётган компанияларга автоматик тарзда амалда фаолият кўрсатаётган ва потенциал инвесторлар ҳамда ҳамкорлар олдида «яшил чироқ» ёнади.
S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритиш осон эмас. Масалан, 2020 йилда энг юқори ҳисобланган ААА рейтингига фақатгина Johnson & Johnson компанияси эга эди. SNP рейтингини олган United Cement Group компанияси Ўзбекистонда ушбу эътирофга сазовор бўлган илк хусусий компания ҳисобланади.
Айни дамда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган нодавлат компаниялар ичидаги B+ энг юқори кўрсаткичдир. Бу қарорни қабул қилишда агентлик мутахассислари United Cement Group компаниясининг Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тез ўсиб бораётган бозорларида етакчилар қаторида эканлиги, ишни олиб бориш тизими муваффақиятли тарзда йўлга қўйилганлиги, юқори бўлмаган қарздорлик юкини ва UCGнинг барқарор молиявий ҳолатини инобатга олишди. Бунда асосий омиллар вазифасини ҳолдинг ташкил этилган пайтиданоқ PWC ёрдамида молиявий аудит ўтказиб келганлиги ҳамда сўнгги вақтларда амалга оширилган бир нечта молиявий ўзгартиришлар бажарди.
Агар компаниянинг импортёрлар учун очилган ўзбек бозори фонида ҳам халқаро цемент истеъмолига нисбатан эхтиёжнинг пасайгани нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, UCG ўз соҳасида кучли рақобатчи бўлганлиги ва рейтинг компания обрўсини янада мустаҳкамлаганини пайқаш мумкин. Корхоналар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги қурилиш майдонларида асосий лойиҳалар учун фойдаланиб келинмоқда. UCG корхоналари тизимида 7500дан ортиқ ходим фаолият кўрсатмоқда. Корхоналарда 18 хил маркадан ортиқ цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, уларнинг ичида, ҳаттоки, сулфатга бардошли, тампонажли, кўча ва қўшимчаларсиз цемент турлари бор бўлиб, улар уюм шаклида, 50 кг.лик қопларда ҳамда 1 тонналик юмшоқ контейнерларда сотувга чиқарилмоқда. Корхоналарда цементдан ташқари қурилиш учун шағал ва қум, темирбетон плиталар, товар бетон, шифер, кальцийли сўндирилмаган қурилиш оҳаги ва оловга бардошли ғиштлар ҳам ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати доим назоратда бўлади ва шу орқали электр энергияси сарфини пасайтиришга ҳаракат қилинади. Натижада атроф-муҳитга етадиган зарар ҳам камаяди.
Республика цемент корхоналарининг қуввати 23 млн тоннага тенг бўлишига қарамай, 2022 йилда мамлакатда цементга бўлган эҳтиёж 16 млн тоннани ташкил этди. Бу йил цемент корхоналарининг кўпайиши ва мавжудларининг ишлаб чиқариш ҳажми ортиши кутилаётганига қарамай, мамлакатда цементга бўлган эҳтиёж 5%-10%га пасайиши тахмин қилинмоқда. UCG директорлар кенгаши аъзоси, цемент ишлаб чиқариш бўйича дунёга машҳур мутахассис Андреас Керннинг фикрига кўра, қийинчиликларга қарамай, компания бозордаги 35%лик улушини сақлаб қолишга жиддий киришади.
Бу йилдан бошлаб холдинг янги давлат стандартлари талаблари бўйича барча маркадаги цементларни ишлаб чиқара бошлади, бу қурувчилар учун импорт цементдан ҳам сифатлироқ эканини англатади. Бундан ташқари, цементни қурилиш майдонига етказиб бериш, бино ёки иншоотнинг битишига қадар бўлган бепул технологик кўмак бериши каби бонуслар ҳам компания томонидан тақдим этилади. United Cement Group тизимидаги корхоналарда ўтказиладиган модернизация ва янги линияларнинг ишга туширилиши компаниянинг 2023 йилда йиллик ишлаб чиқариш қувватини 10 млн тонна цементгача етказади.
«Халқаро кредит рейтинги ташкилотидан бу эътирофга эришиш, бу нафақат бизнинг гуруҳ, балки бутун Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиёти сари тўғри стратегия танлаб, олдинга одимлаётганидан далолатдир. United Cement Group компаниясининг режаларида стратегиямизни амалга ошириш орқали нафақат инвесторларга балки Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам фойда келтириш кўзда тутилган», — дейди Андреас Керн.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter