Сўнгги олти йилда 1 минг 400 га яқин солиқ имтиёзи берилди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Инсонлар ўз бизнесини бошлаши, ночор корхоналар ёки чекка ҳудудлар «оёққа туриб олиши» ва янги экспорт бозорларига кириши учун баъзан ёрдам керак. Бу пировард натижада янги иш ўринлари пайдо бўлиши ва аҳоли даромадлари ошишига хизмат қилади.
Шу мақсадда охирги йилларда бир қатор имтиёзлар жорий этилди. 2021 йилда уларнинг жами ҳажми 51 триллион сўмни ташкил қилган. Натижада ўтган йили 170 мингта янги тадбиркорлик субъекти очилган, 500 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.
Охирги олти йилда биргина солиқ соҳасида 1 минг 400 га яқин имтиёзлар тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter