Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сирдарё Хитой тажрибаси асосида ривожлантирилади» — Шавкат Мирзиёев

«Сирдарё Хитой тажрибаси асосида ривожлантирилади» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари сессиядаги нутқида Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича «илғор инновациялар ҳудуди»га айлантириш зарурлигини таъкидлади.

– Инновацион ҳудудда ҳоким, вилоят, туман раҳбарлари аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш бўйича ҳар куни янгиликка интилиши, дунёқараши ва ёндашувлари ўзгариши керак.

Вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш учун қайси давлат тажрибасини олиб келиш бўйича кўп ўйладик. Тан олиш керак, охирги йилларда Хитой саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Хитойнинг илм, инновация, муҳандислик, электротехника, робототехника ва IT йўналишларида тажрибаси катта. Энг асосийси, Хитой бизга транспорт-логистика жиҳатидан энг яқин йирик бозорлардан бири.

Хитойлик инвесторларнинг ҳам вилоятга қизиқишлари катта. Охирги олти йилда хитойлик инвесторлар билан бирга Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Сирдарё туманларида 60 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иш бошлаган. Вилоятга 2022 йилнинг ўзида 250 миллион доллардан зиёд Хитой инвестициялари жалб қилинган. Бу вилоят инвестициясининг деярли 90 фоизи.

Шу боис, Сирдарёда барча соҳаларни ривожлантиришда Хитой тажрибасига таянишимиз лозим, – деди Шавкат Мирзиёев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг