Сирдарёда ғалла режаси тўлиқ бажарилди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ғалла режаси қисқа муддат — 17 иш кунида муваффақиятли бажарилди.
Вилоят бўйича 85 минг гектар майдонда ғалла ҳосили етиштирилди, 178255 тонна сара дон етиштирилиб, давлат шартномавий режаси 100,2 фоизга бажарилди. Ҳосилдорлик ўртача 58 центнерни ташкил этди.
Шунингдек, Сардоба, Ховос ва Боёвут туманлари ҳам вилоятда биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини бажардилар.
Ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter