Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлардан «карантиндан чиқиш»ни сўради

Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлардан «карантиндан чиқиш»ни сўради

Фото: Xabar.uz

Айни пайтда мамлакатимизда тарқалган пандемия туфайли тадбиркорларнинг аксарияти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят тадбиркорларига мурожаат қилиб, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйишлари чақириғи билан чиқди.

– Коронавирус пандемияси бизни анча мураккаб аҳволга солиб қўйди. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмаслиги керак. Тўғри, халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Бироқ, ишлаб чиқаришни давом эттирмайдиган бўлсак, бутун иқтисодиётимиз издан чиқиб кетиши, эртага бугунгидан-да мураккаб вазиятга тушиб қолишимиз мумкин. Шунинг учун 30-50 нафар ишчи ишлайдиган турли йўналишлардаги цехлар, умуман, барча катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тиклашимиз лозим, – деди вилоят ҳокими онлайн мурожаатда.

Шунингдек, иш бошлаган корхоналарда ишчи-хизматчилар саломатлигини назорат қилиш, дезинфекция ишларини ташкил этиш учун шифокор ва мутахассислар бириктириб берилишини айтиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг