Шавкат Мирзиёев Венгриянинг йирик банки раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик «OTP» банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан «OTP» гуруҳига давлатнинг «Ипотека-банк»даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш, ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.
Венгриянинг етакчи компаниялари билан, шу жумладан Тошкент вилоятида улар учун ташкил этилаётган махсус иқтисодий зона негизида қишлоқ хўжалиги, виночилик, ирригация, кимё, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида кооперацияни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шандор Чаньи, ўз навбатида, Венгрия бизнеси мамлакатимиз бозоридаги фаолиятини жадал кенгайтиришга тайёрлигини таcдиқлади.
Учрашув якунида «OTP» банки бошқаруви раиси унинг фаолиятига берилган юксак эътироф ҳамда ўзига давлат мукофоти – «Дўстлик» ордени топширилгани учун Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter