Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқандда пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқандда пиёдани автобус босиб кетди, оқибатда у вафот этган.

18 декабр кун соат 07:30 ларда Самарқанд шаҳар, “Дамариқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Нарпай йўли" кўчасида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот етган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг