Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги «SINO» заводи «ноль» қийматда савдога қўйилди

Самарқанддаги «SINO» заводи «ноль» қийматда савдога қўйилди

Самарқандда жойлашган «SINO» АЖ давлат акциялари инвесторларга «ноль» харид қиймати бўйича савдога қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

Давлат акция пакети 88,8 фоизни, устав фонди миқдори 754,01 миллион сўмни, инвестиция суммаси 15 миллион долларни ташкил этади.  Инвестиция киритиш муддати 2 йил.

Танлов 24 июль куни, соат 10:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўксарой майдони 1-уйда очилади. Танлов савдоси нимадир сабаб билан белгиланган куни бўлиб ўтмаса, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат 10:00 да вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2019 йил 22 июль куни соат 18:00 да тўхтатилади.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг