Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рубл нега «қулади»? Россия банки раҳбари изоҳ берди

Рубл нега «қулади»? Россия банки раҳбари изоҳ берди

Россия марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина июн-июл ойларида рублнинг «қулаши»нинг асосий омили сифатида Россия иқтисодиётида экспортнинг қисқариши ва импорт ҳажмининг ўсиши билан боғлади. 

«Бизнинг фикримизча, июн-июл ойларида валюта курси ўзгаришининг асосий омили сўнгги бир неча ой ичида содир бўлган экспортнинг пасайиши оқибатлари, импорт эса бир вақтнинг ўзида ўсди», дейди Набиуллина.

Қоида тариқасида валюта курсининг пасайиши импортга бўлган талабнинг қисқаришига олиб келади, бироқ ҳозирча бу тенденция қайд этилмаган.

Россия банки раҳбарининг сўзларига кўра, импортнинг қисқариши бир неча сабабларга кўра содир бўлмаган: амалдор ҳозирда мамлакатга кириб келаётган импорт бир муддат аввал етказиб бериш шартномаси тузилган кундаги курс бўйича сотиб олинаётганига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, ички эҳтиёжнинг ошиши импортга бўлган талабни кучайтиради.

Набиуллинанинг таъкидлашича, валюта курсининг заифлашиши ички талаб кескин ошганини тасдиқлайди.

Россияда рублнинг кескин қадрсизланиши 24 июн, Пригожин исёнидан кейин бошланди. Ҳозирда 1 евро 100 рубл, 1 доллар эса 90-92 рубл атрофида сотилмоқда. 

Таъкидлаш керакки, Украина уруши бошланган 2022 йил феврал-мартида рубл шундай қадрсизланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг