Россиянинг яқин хориж билан савдоси рекорд қайд этди: Ўзбекистон иккинчи ўринда
РИА «Новости» агентлигининг миллий статистик маълумотларга асосланган ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил охирида Россиянинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси рекорд даражага етди.
Савдо айланмаси жами 56,2 миллиард долларни ташкил қилди.
Хусусан, Қозоғистон Россия Федерациясининг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Бу йўналишдаги товар айирбошлаш ҳажми 12 ойда 26 миллиард долларни ташкил этди. Айни пайтда Марказий Осиё давлатининг Россия билан ўзаро савдодаги улуши йил давомида 50 фоиздан 46 фоизга камайган.
Ўзбекистон 9,9 миллиард доллар ва 5,4 фоиз улуш билан иккинчи ўринни эгаллади.
Кучли учликни Арманистон эгаллаган бўлиб, бу давр мобайнида улар билан товар айирбошлаш ҳажми 1,4 бараварга ошиб, 7,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, кучли бешликка Озарбайжон ва Қирғизистон ҳам кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter