Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Риштон кулолчилик маҳсулотлари АҚШга юборилмоқда

Риштон кулолчилик маҳсулотлари АҚШга юборилмоқда

Риштон туманида жойлашган «Мингбоши керамик» кулолчилик кластери ҳамда Американинг «Diamond (USA) inc» компанияси томонидан 5 млн. доллар миқдоридаги экспорт шартномаси имзоланган эди.

Куни кеча 80 минг АҚШ доллари ҳажмидаги замонавий кулолчилик маҳсулотлари океан орти мамлакатига юборилди.

«АҚШга мунтазам равишда экспорт фаолиятини амалга ошириш ишларига киришилди. Ишонамизки, яқин истиқболда Риштон кулолчилиги маҳсулотлари «сеҳрли диёр»ни забт этади», – дейди кластер раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов.

Бугунги кунда кулолчилик кластерида тайёрланаётган бетакрор маҳсулотлар қўшни давлатлар, шунингдек, Россияга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, корхона маҳсулотларини Туркия, Италия, Буюк Британия бозорларига чиқариш бўйича ҳамкорлик келишувларига эришилган.

Аввалроқ санъат асарини бир неча минг долларга сотмаган риштонлик кулол ҳақида ҳикоя қилгандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг