Қайси давлатнинг қанча қарзи бор?
Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг ўртача қарзи йиллик ялпи ички маҳсулотининг 81 фоизига тенг. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Грециянинг қарзи ЯИМнинг 178 фоизини ташкил қилса, бу кўрсаткич Эстонияда 8,8 фоиз.
Грециянинг иқтисодий муаммолари 2008 йилдан бери мамлакат ҳамда Европа иттифоқининг кун тартибидан тушмай келади.
Қарзи ялпи ички маҳсулотидан ҳам кўп давлат биргина Греция эмас.
Европа иттифоқининг 2018 йилги ҳисоботига кўра, Грециядан кейин қарздорлар рейтингида Италия турибди — мамлакатнинг қарзи ЯИМнинг 130 фоизига тенг. Учинчи ўринни Португалия ЯИМга нисбатан 122,5 фоиз билан банд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter