Қашқадарёда чигирткадан ун ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Қашқадарёлик тадбиркор Музаффар Ҳамзаев вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Нишон туманида чигирткадан парҳезбоп ун тайёрлаш лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри ёзмоқда.
Лойиҳа қиймати 4,1 млрд. сўм бўлиб, йиллик қуввати 80 тонна чигиртка уни ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва ҳар килоси 3,7 АҚШ доллардан сотилади.
Шунингдек, 10 та янги иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади. Айни пайтда чигиртка унини экспортга чиқариш учун тадбиркор М. Ҳамзаевнинг «Merry-Cricket» масъулияти чекланган жамияти ва Саудия Арабистонидаги ҳамкорлар ўртасида шартнома имзоланди.
Бу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 1,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter