Президентнинг янги фармони мазмуни эълон қилинди
«Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–162-сон, 28.06.2022 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.
2023 йил 1 мартгача:
- ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар)га мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;
- хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондига оид операцияларни «Е-актив» тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.
2022 йил 1 июлдан:
- мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси деб эътироф этиладиган тадбиркорларга ҚҚС бўйича гувоҳнома автоматик равишда берилади;
- солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича гувоҳномасининг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан 5 иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter