Президент гиламчилик лойиҳасини маъқуллади
Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳридаги «Аfghan bazar carpets» корхонаси фаолияти билан танишди.
Маълумки, Сурхондарёда қўй кўп боқилади. Лекин унинг жуни деярли қайта ишланмайди. Шу боис Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Афғонистон тажрибаси асосида жундан гилам тўқиш йўлга қўйилмоқда.
Президент бу лойиҳани маъқуллаб, афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.
Мажмуада «Silk road tex» корхонаси ҳам ташкил этилади. Унда ипакли мато, ипакли тайёр маҳсулотлар, спорт ва йўл сумкалари ҳамда ипакли гилам ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Йилига 2 миллион долларликдан зиёд экспорт мақсад қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter