Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бу йил экспорт қилинадиган буғдой миқдорини айтди

Президент бу йил экспорт қилинадиган буғдой миқдорини айтди

Президент раислигида бошланган йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн. тонна буғдой ҳамда 23 млн. тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги айтилган.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.

«Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди. Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани. Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт», деган президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

  • ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;
  • ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;
  • маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг