Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Норма» нашри хабар берди.
Унда, хусусан, қуйидагилар назарда тутилади:
— 35 йилдан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсия миқдорини ўртача ойлик иш ҳақининг 2%ига ошириш;
— 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ пенсияни умумбелгиланган ёшдан кейин расмийлаштирган аёлларнинг пенсияларига устамалар;
— пенсия тайинланадиган санада қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш;
— пенсия ёшига тўлган, бироқ зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш ҳуқуқини бериш;
— ишловчи эр (хотин)га меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ишламаётган хотини (эри) учун ихтиёрий асосда Пенсия жамғармасига қўшимча суғурта бадалларини тўлаш ҳуқуқини бериш;
— ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам стажни (7 йил) ошириш;
— пенсия ёшини жаҳондаги ўртача даражага ва бошқа ўлчовларга етказиш учун босқичма-босқич ошириш.
Ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter