Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 4,0 млрд метр куб табиий газ ҳамда 250 минг тоннадан ортиқ газконденсати захирасига эга бўлган «Ниёз» конидаги 2-сонли қудуқ ишга туширилди

«Ўзбекнефтгаз»: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 4,0 млрд метр куб табиий газ ҳамда 250 минг тоннадан ортиқ газконденсати захирасига эга бўлган «Ниёз» конидаги 2-сонли қудуқ ишга туширилди

Бугунги кундаги энергетика соҳасида юзага келаётган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишларда қўйилган топшириқлар ижоросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖда ҳам «Тезкор штаб» ташкил этилган бўлиб, жойларда амалга оширилаётган тадбирлар Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Аввал айтиб ўтганимиздек, 2022 йилнинг 8 декабрь куни Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ўтказилган ўрганишлар давомида геологик-излов қидирув дастури доирасида «Ниёз» истиқболли майдонида бурғилаш ишлари натижасида саноат миқёсида кунлик 200 минг куб метр табиий газ оқими олинган 2-сонли қудуқни ўзлаштириш учун 26 км узунликдаги газ қувурини қурилиш ишларига «Старт» берилган эди.

Қисқа фурсатда қувурни қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш ва қудуқни ишга тушириш мақсадида «Юггазстрой» АЖ шунингдек Шўртан бошқармасининг капитал таъмирлаш цехи ходимлари билан ҳамкорликда қурилиш монтаж ишлари олиб борилди.

Натижада, 2 ҳафта муддатда «Шўртан» конида жойлашган Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси 1-навбатигача бўлган масофада «Ниёз» конидан бошлаб 26 км газ қувурини қуриш ишлари якунланди. Газни тайёрлаш қурилмасида газ таркибидан техник суюқлиқлар (газ конденсати ва қатлам сувлари) ҳамда механик бирикмалар ажратиб олингандан сўнг, газ қайта ишлаш учун «Шўртан бош иншооти»га узатилади.

Бошқарув раиси газ қувури қурилиш ишлари кунларни совуқ бўлишига қарамасдан қисқа муддатда тугатилганлиги, тезкорлик билан ишлар амалга оширилганлиги сабаб, барча ишчи-ходимларга миннатдорчилик билдирди ва ушбу конни ишга тушириш учун шарли кранни очиш, газни қурилмага қабул қилиш ишларини шахсан бошлаб берди ҳамда 4,0 млрд метр куб табиий газ ҳамда 250 минг тоннадан ортиқ газконденсати захирасига эга бўлган «Ниёз» ишга туширилди.

Ташриф давомида ушбу газ қувурини ишга туширишда меҳнат қилган ишчи-ходимларга, цех ва кон бошлиқларига яна бир бор минннатдорчилик билдирилиб, уларнинг меҳнатлари эътироф этилди.

Шўртан бошқармасида 10 та газ конларидан газ қазиб чиқарилаётган бўлиб, жами ишлатиш қудуқлари сони 273 тани ташкил этади. Ушбу конлардан ўртача бир кунда 24,3 млн. куб метр табиий газ қазиб чиқарилади.

Конлардан қазиб олинган газ мавжуд 8 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларида бирламчи тайёрланиб Сиқув компрессор станцияларида босими оширилади ва қайта ишлаш учун Шўртан бош иншооти ҳамда Шўртан газ кимёмажмуасига етказиб берилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, жорий 2022 йилнинг шу давригача Шўртан бошқармасида геолого-техник тадбирлар доирасида 16 та янги бурғилаш қудуқлари бурғиланиб ишга топширилди.

Бошқармага қарашли бўлган мавжуд 116 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди ҳамда 6 та технологик объектлар ишга туширилиб, қўшимча 363,8 млн куб метр газ ва 6,9 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг