Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: 10дан ортиқ йўналишда Трансформация лойиҳалари амалга оширилмоқда

«Ўзбекнефтгаз»: 10дан ортиқ йўналишда Трансформация лойиҳалари амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида нефть-газ соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш орқали табиий газ таъминотида ижтимоий ҳимоя кафолатларини белгиланган ҳолда бозор механизмларини татбиқ этиш вазифаси белгиланган. Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини дунёнинг етакчи нефть-газ компаниялари стандартларига мувофиқлаштириш, бунда жамият тасарруфидаги корхоналарда кооперация ва аутсорсинг хизматларини жорий этиш назарда тутилган.

Ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан  акциядорлик жамиятини трансформация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланди. Чора-тадбирлар доирасида акциядорлик жамиятини таркибий қайта ташкил этиш, операцион самарадорликни ошириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) вазифалари бажарилди.

Компанияда амалга оширилаётган ислоҳотларни тизимли равишда мувофиқлаштириш мақсадида 2020 йилда Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти ташкил этилди. Етакчи консалтинг ташкилотлари билан кўплаб фойдали ҳамкорликлар йўлга қўйилди. Бу компаниянинг жорий бизнес-жараёнларининг етуклигини нефть-газ саноати етакчилари кўрсаткичлари билан солиштириш, кейинги трансформацияларнинг асосий йўналишларини белгилаш ва изчил такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар рўйхатини шакллантириш имконини берди.


Натижада, жалб қилинган консультантлар томонидан ишончли, узлуксиз ва самарали ишлашни таъминлаш мақсадида янги ёндашувлар ва замонавий усуллар таклиф қилинди.

Жумладан:

  • Буюк Британиянинг «Ernst and Young» консалтинг компанияси таклифига кўра, ускуналардаги носозликларни камайтириш ва таъмирлаш харажатларини қисқартириш учун Ишончлиликни бошқариш хизматлари ташкил этилди;
  • Франциянинг «Rothschild & Со.» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекнефтгаз» АЖ акцияларини бирламчи оммавий жойлаштиришга (IPO) тайёргарлик кўриш лойиҳаси амалга оширилмоқда;
  • «ИКС Ҳолдинг» IТ компанияси билан биргаликда Жамият бизнес-жараёнларини рақамлаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Шунингдек, «ESB», «CMMS», «CIMS» ва «LMS» каби тизимларини жорий этиш мақсадида техник шартлар шакллантирилди;
  • Буюк Британиянинг «PricewaterhouseCoopers» консалтинг компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ корпоратив бошқарув тизимини диагностика қилди ва тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқди;
  • АҚШнинг «The Boston Consulting Group» консалтинг компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқди ва тақдим этди;
  • «White&Case» халқаро юридик компанияси IPOга чиқиш доирасида Жамият дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатар ва муаммоларни аниқлаш ва ҳар қандай бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича хуқуқий экспертиза – «due diligence» ўтказди;
  • Буюк Британиянинг «Ernst & Young Advisory» аудитор компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар соҳасини диагностика қилди ва жараёнларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқди;
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS)га мувофиқ 2021 йил учун ҳамда 2022 йил биринчи ярим йиллик ҳисоботлари тузилди ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи аудитдан ўтказилиб, эълон қилинди;
  • «Fitch Ratings» ва «S&P Global Ratings» рейтинг агентликлари томонидан берилган («BB-» даражасидаги) узоқ муддатли халқаро кредит рейтинглари янгиланди;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ марказий аппарати ходимларининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш (KPI) тизими пилот равишда жорий қилиниб, синовдан ўтказилди.


Бошланган 2023 йилда ҳам белгиланган режа асосида, аниқ натижаларга йўналтирилган ҳолда Трансформация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари давом эттирилади.

Маълумот учун, «Ўзбекнефтгаз» AЖ – 50 дан ортиқ ихтисослаштирилган ташкилотлар, жумладан, 13та қўшма корхона, 10та углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари, шунингдек,  бир қатор ноишлаб чиқариш ва илмий-техникавий блокларни бирлаштирган замонавий кўп босқичли вертикал интеграциялашган корхонадир.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг