Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ошди
Марказий банк 2018 йилнинг 9 ойи учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзига оид ҳисоботни эълон қилди.
Унга кўра, 2018 йилда давлат ташқи қарзининг ўсиш суръатлари ўтган даврларга нисбатан юқори бўлганлиги кузатилди ва мавжуд маълумотларга асосан юқори ўсиш суръатлари кейинги йилда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда. Ушбу ўсиш давлат мақсадли дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида янги ташқи қарзлар жалб қилиниши билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг динамикавий қаторлари[1]
(Даврнинг охирига)
млрд. долл.
[1] 2018 йилнинг бошида ташқи қарзни ҳисоблаш методологияси қайта кўриб чиқилган эди ва 2018 йилдан бошлаб ташқи қарз олишлар бўйича қарздорликнинг қолдиғини ҳисоблашда ҳисоблаб чиқилган, аммо тўланмаган фоизлар ҳам ҳисобга олинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,4 млрд. долларни ташкил қилиб, 2018 йилнинг бошига нисбатан 4,2% ёки 664,3 млн. долларга ўсди (қуйидаги жадвал).
Умумий ташқи қарзнинг тузилмаси ва ўзгариши[2]
(иқтисодиёт секторлари бўйича)
млн. долл.
Иқтисодиёт сектори |
Қуйидаги саналар ҳолатига кўра қарздорлик |
Салмоғи |
2018 йилнинг 9 ойи учун ўзгариш |
||
01.01.2017 |
01.01.2018 |
01.10.2018 |
|||
Жами |
14 623,6 |
15 776,4 |
16 440,7 |
100% |
664,3 |
Давлат ташқи қарзи |
6 474,9 |
7 600,0 |
8 730,5 |
53% |
1 130,5 |
Хусусий ташқи қарз |
8 148,7 |
8 176,4 |
7 710,2 |
47% |
-466,2 |
Бош компанияларидан |
1 377,1 |
1 304,9 |
1170,3 |
15% |
-134,6 |
Хусусий ташқи қарздаги секторларнинг улушлари |
|||||
Нефть, газ ва энергетика сектори |
6 097,0 |
6 149,7 |
5 614,5 |
73% |
-351,8 |
Телекоммуникация сектори |
1 152,8 |
965,6 |
750,3 |
10% |
-388,8 |
Банк сектори |
450,2 |
579,7 |
775,3 |
10% |
199,1 |
Тўқимачилик сектори |
112,4 |
119,9 |
127,0 |
2% |
20,1 |
Бошқа секторлар |
336,4 |
361,6 |
443,0 |
6% |
73,4 |
[2] Давлат ташқи қарзи давлат томонидан жалб қилинган қарз ва давлат кафолати остида олинган қарздан иборат. Хусусий ташқи қарз хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан давлат корхоналарининг, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарзидан иборат.
2018 йилнинг 9 ойи учун жами қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келмоқда (1,1 млрд. долл.), шу билан бирга хусусий секторнинг қарздорлиги 466,2 млн. долларга камайди. Шундай қилиб, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарз олишларни жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.
Таъкидлаш лозимки, 2018 йилнинг 9 ойи давомида хусусий сектор томонидан жами 536,3 млн. доллар миқдордаги ташқи қарз жалб қилинди. Қарзни жалб қилиш асосан банклар – 340,0 млн. долл., улардан 241,2 млн. долл. – давлат улушига эга банклар, 57,8 млн. долл. – нефть, газ ва энергетика сектори корхоналари, 25,3 млн. долл. – тўқимачилик соҳаси корхоналари ва 113,3 млн. долл. – иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналари ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, хусусий сектор қарзи бўйича 2018 йилнинг 9 ойи давомида 962,6 млн. долл. миқдордаги асосий қарз ва 225,9 млн. долл. миқдордаги фоизларнинг тўлови амалга оширилди. Давлат ташқи қарзи бўйича эса мос равишда 303,7 млн. долл. ва 122,8 млн. долл. тўлаб берилди.
Бунда асосий қарзни сўндиришнинг сезиларли ҳажми нефть, газ ва энергетика сектори (645,8 млн. долл.), шунингдек банк (151,4 млн. долл.) ва телекоммуникация сектори (118,8 млн. долл.)га тўғри келмоқда. Нефть, газ ва энергетика сектори корхоналари томонидан 187,4 млн. доллар миқдордаги фоизлар тўланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter