Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидан буён 1,5 фоизга камайди – МБ

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидан буён 1,5 фоизга камайди – МБ

Марказий банк Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захираларига оид маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, 34 млрд 607,3 млн долларни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 976,2 млн долларга камайди. 2022 йил бошидан эса 531,9 млн долларга ёки 1,5 фоизга камайган.

Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1 799,25 доллардан 1 758,90 долларгача пасайишининг таъсири 483,6 млн. долларни ташкил қилган.

Ҳисобот даврида захиралардаги олтин қисмининг хажми 0,3 млн унцияга ошган бўлса ҳам июль ойида олтин нархи пасайгани сабабли қийматда 21 млрд 78,6 млн долларгача қисқарган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг