Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг энг фаол банклари аниқланди

Ўзбекистоннинг энг фаол банклари аниқланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Ўтган чоракдаги рейтинг етакчилари ўз ўринларини сақлаб қолишди ва «Капитал банк», «Ҳамкор банк» ва «Траст банк» энг фаол банклар учлигини бошқаришда давом этмоқда. «Агробанк» ва «Турон банк» тез ўсиш суръатларини кўрсатди, «Халқ банки» ва «Асака банк» каби айрим банкларнинг рейтингдаги позициялари бироз ёмонлашди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан Ўзбекистондаги 31 тижорат банклари учун «Банклар фаоллик индекси» ишлаб чиқилган. Марказ мазкур индексга асосан ҳар чоракда банклар рейтингини янгилаб бормоқда.

Ушбу тадқиқот банк тизими активларида хусусий сектор улушининг ўзгаришини мониторинг қилиб бориш, шунингдек мамлакатимиз банк тизимида ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Йирик банклар фаоллик рейтинги

Кичик банклар фаоллик рейтинги 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг