Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга қанча нақд хорижий валюта олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин?

Ўзбекистонга қанча нақд хорижий валюта олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин?

Халқаро аэропортдаги божхона хизмати.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Ҳукумат томонидан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди, дея хабар берилади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида.

  • Қоидаларга асосан Республика ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.
  • Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:
  • резидентлар (республика ҳудудида доимий яшовчи шахс) томонидан - Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади, ушбу рухсатномада олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади;
  • норезидентлар (республикада доимий яшамайдиган шахс) томонидан - Республикага кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
  • Бунда 2 000 АҚШ долларигача бўлган нақд хорижий валюта жисмоний шахснинг хоҳишига кўра декларацияланиши мумкин.
  • Шу билан биргаликда Жисмоний шахсларга Республика ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришга рухсат этилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг