Ўзбекистонга цемент импорти ҳажми кескин тушди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга қиймати 9,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 252,1 минг тонна цемент импорт қилинган.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 278 минг тоннага камайган. 2021 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан 528,5 минг тонна цемент импорт қилинганди.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Тожикистон – 125 минг тонна
- Қирғиз Р. – 68,3 минг тонна
- Қозоғистон – 57,5 минг тонна
- Эрон – 930 тонна
- Россия – 138 тонна
- Туркманистон – 135,8 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter