Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 98 фоизи маҳаллийлаштирилган. Тақчиллик бўлмайди

Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 98 фоизи маҳаллийлаштирилган. Тақчиллик бўлмайди

Озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг