Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги корхоналарга капитал киритиш бўйича етакчи давлатлар маълум бўлди

Ўзбекистондаги корхоналарга капитал киритиш бўйича етакчи давлатлар маълум бўлди

Россия ва Хитой Ўзбекистонда ўз капитали иштирокида корхона очиш бўйича етакчилик қилмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган.

Шундан, 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. 

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 3 019 та

— Хитой – 2 501 та 

— Туркия – 1 886 та

— Қозоғистон – 1 102 та

— Жанубий Корея – 727 та

— АҚШ – 311 та

— Тожикистон – 307 та

— Қирғиз Р. – 280 та

— Озарбайжон – 236 та

— Германия – 220 та

— Туркманистон – 187 та. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг