Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берилди

Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берилди

Фото: «tass.ru»

Бугун, 19 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин «Ўзэкспомарказ»да ўтказилаётган «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этишди.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикасида биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилишини бошлаб беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Форум ишини «Xabar.uz» мухбири ҳам кузатиб бормоқда. Унинг маълум қилишича, тантанали маросим тадқиқот ишлари олиб борилаётган майдонлардан бири ва Тошкент ўртасида теле кўприк тарзида бўлиб ўтди.

Президентлар Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станцияси лойиҳасига старт бериш учун рамзий тугмани босишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги АЭСнинг биринчи энергоблоки 2028 йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг