Ўзбекистонда уч ойда цемент ишлаб чиқариш 14,1 фоизга ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 3 ойида йирик корхоналар томонидан 2,2 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 фоизга ошган.
Бу кўрсаткич:
- 2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз)
- 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,3 млн. тонна (ўсиш суръати 118,4 фоиз)
Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилоятида 41 фоиз, Тошкент вилояти 40,5 фоиз ҳамда Фарғона вилояти 9,6 фоиз ҳиссасига тўғри келди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда икки ойда 528,5 минг тонна цемент импорт қилгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter