Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҚҚС туширилади

Ўзбекистонда ҚҚС туширилади

Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи 2023 йилдан эътиборан 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида ушбу қарорни маълум қилди.

— Хабарингиз бор, шу йил 20 август куни Сиз, ҳурматли тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида, 7 та йўналиш бўйича  60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни амалга ошириш учун, алоҳида Дастур қабул қилдик.

Шу билан бирга, бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича, тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.

Яхши биласизлар, 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Бу – 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани.

Энди, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг