Ўзбекистон йил бошидан бери қанча бензин ва кўмир ишлаб чиқаргани айтилди
![Ўзбекистон йил бошидан бери қанча бензин ва кўмир ишлаб чиқаргани айтилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/3/720_460_95_3314562639.jpg)
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн. тоннадан ошди.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 фоизга ошган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 1 008,6 минг тонна
— Кўмир – 4,4 млн. тонна
— Нефт – 656,2 минг тонна
— Газ конденцати – 1,1 млн. тонна
— Енгил автомобиллар – 263 488 дона
— Автобус – 971 дона
— Юк автомобиллари – 3 253 дона
— Автомобил двигателлари – 189 558 дона
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter