«Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» раисига ўринбосар тайинланди

Зафар Абдумажидович Азимов «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Зафар Азимов илгари Марказий банкнинг Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиялаштириш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ўтган йилнинг 19 ноябрида ребрендинг ҳақида эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter